O‘zbekiston
yangiliklari

Самарқанд шаҳрига транспортларда кириш тўхтатилади

Самарқанд шаҳрига транспортларда кириш тўхтатилади
YANGILIKLAR
17:14, 05 апрель 2020
142
0

27 март куни соат 06:00дан бошлаб, Самарқанд шаҳрига барча ҳудудлардан кириш ҳар қандай транспорт воситалари (автобус, микроавтобус ва енгил автотранспорт) учун тўхтатилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди. Қуйидаги ҳолларда чекловлар амал қилмайди:юк ташиш билан боғлиқ ҳолларда;Самарқанд шаҳрида доимий яшовчи (рўйхатдан ўтган) шахсларга;Самарқанд шаҳрида жойлашган маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, бошқарма, идора ва ташкилот (нодавлат ташкилот)ларда меҳнат (хизмат) фаолиятини олиб бораётган раҳбар ва ходимлар, шифокор ва ҳамширалар, давлат санитария ва эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари;вилоят эпидемияга қарши курашиш фавқулотда комиссиясининг алоҳида топшириғига асосан вилоят туманларига бириктирилган масъул ходимларга. Бундан ташқари 27 март куни соат 06:00дан бошлаб Самарқанд шаҳри ҳудудида трамвай ва автобуслар ҳаракати тўхтатилади.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив