O‘zbekiston
yangiliklari

Россиянинг бешта олий таълим муассасаси абитуриентларни ноқонуний қабул қилди

Россиянинг бешта олий таълим муассасаси абитуриентларни ноқонуний қабул қилди
YANGILIKLAR
17:05, 05 апрель 2020
107
0

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига абитуриентлар, уларнинг ота-оналари ва яқинлари томонидан нгги ўқув йили бошланганига 3 ой ўтган бўлсада, 2019/2020 ўқув йили учун ўқишга киришга абитуриентлардан ҳужжат қабул қилиш жараёни давом этаётганлиги ва ушбу хизмат учун пул ундирилаётганлиги, контракт шартномалари тузилаётганлиги тўғрисида мурожаатлар келиб тушгани хабар қилинди. Жумладан, инспекция матбуот хизматининг ёзишича, Россия Федерациясининг айрим олий таълим муассасалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида олий таълим беришга рухсат берувчи ҳужжатларга эга бўлмай туриб, абитуриентлардан ҳужжат қабул қилмоқда. Жумладан:Томск давлат бошқарув тизимлари ва радиоэлектроника университетиМолия, иқтисод ва захирадаги офицерлар ҳуқуқи институти«Тадбиркорлик олий мактаби» хусусий олий таълим муассасаси«Шарқий-Европа институти» хусусий олий таълим муассасаси«Сибир бизнес ва ахборот технологиялари институти» нодавлат олий таълим муассасаси ва бошқалар. Нодавлат таълим ташкилоти сифатида Таълим инспекцияси рўйхатидан ўтмаган нодавлат таълим ташкилотлари томонидан берилган таълим олганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар юридик ҳуқуққа эга эмас, дейилади хабарда. "Газета.uz"да реклама Абитуриентлар хушёр бўлиш ҳамда инспекция сайтида эълон қилинган Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган институт ва университетлар рўйхатини кўздан кечиришга чақирилди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив