O‘zbekiston
yangiliklari

Россиядаги конда содир бўлган ёнғинда уч ўзбекистонлик вафот этди

Россиядаги конда содир бўлган ёнғинда уч ўзбекистонлик вафот этди
YANGILIKLAR
17:06, 05 апрель 2020
115
0

Ямало-Ненетск автоном округи (Россия) Тазов тумани Пякяхин конида содир бўлган ёнғин оқибатида 3 нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этди, яна бири куйиш жароҳати олди ва шифохонага ётқизилди, дея хабар қилди Ташқи ишлар вазирлиги Екатеринбургдаги Бош консулхона маълумотларига таянган ҳолда. Ҳодиса 8 декабрь куни кон ҳудудидаги яшашга мўлжалланган вагончада содир бўлди, ёнғин тўғрисидаги хабар маҳаллий вақт билан 5:30 да келиб тушди, дея хабар қилди Россия ФВВнинг ЯНАО бўйича бош бошқармаси. Олов 20 кв. м. лик иншоотни тўлиқ йўқ қилган. Ўзбекистон ФВВнинг аниқлик киритишича, ҳалок бўлганлар ва жароҳатланган шахс «Строй Проект Сервис» ташкилотида ишлаган. Ёнғин сабаблари ҳозирча аниқлангани йўқ. Ҳозирда вафот этганларнинг жасадларини ватанга қайтариш бўйича ташкилий тадбирлар олиб борилмоқда. "Газета.uz"да реклама Вафот этганлар рўйхати: 1. Эргашев Абдумалик Яхшиликович (1972 й. т.) 2. Алиқулов Сафарали Суюн ўғли (1998 й. т.) 3. Жумоев Эргаш Биноевич (1983 й. т.) Жабрланганлар рўйхати: 1. Омонов Толибжон Бўтаевич (1966 й. т.)

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив