O‘zbekiston
yangiliklari

Россия Ўзбекистон мактабларида рус тили таълимини яхшилашга ёрдамлашади

Россия Ўзбекистон мактабларида рус тили таълимини яхшилашга ёрдамлашади
YANGILIKLAR
16:59, 05 апрель 2020
115
0

Ўзбекистон халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ва Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденов рус тили фани бўйича ўқишни такомиллаштириш, шунингдек, барча мактабларга рус тили фан ўқитувчиларини тайёрлаш бўйича ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилди, дея хабар берди ХТВ матбуот хизмати. Учрашувда таълим соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш зарурлиги таъкидлаб ўтилди. Шунингдек, юртимиздаги барча рус тили фани ўқитувчиларини қайта тайёрлаш учун Ўзбекистон россиялик мутахассисларни жалб қилишдан манфаатдор эканлиги алоҳида таъкидланди. Россиялик ҳамкорларга мамлакатимиз ўқитувчиларини рус тилида билимларни синаб кўриш ва натижаларга кўра уларни қайта тайёрлаш дастурини амалга ошириш таклифи берилди. "Газета.uz"да реклама Шу билан бирга, томонлар Ўзбекистон ёшлари учун Россия университетларида педагогика йўналишида ўқишни ташкил қилиш масаласини кўриб чиқди. Ўзбекистон томони россиялик мутахассисларни жалб қилган ҳолда ушбу соҳадаги таълим сифатини оширадиган ўқув дастурлари ва рус тилидаги дарсликларни қайта кўриб чиқишни таклиф қилди. Халқ таълими вазири ва Россия Федерацияси элчиси Ўзбекистон мактабларига қўшимча бадиий адабиётлар тақдим этишда рус тилида таълим олиб борилмайдиган мактабларга ҳам алоҳида эътибор қаратиш бўйича фикр билдирди. Учрашувда республикамиздаги барча мактаб битирувчилари камида учта тилни — давлат, рус ва инглиз тилларини билиши кераклиги таъкидланди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив