O‘zbekiston
yangiliklari

«Ўрикзор» бозори собиқ раҳбарининг антиквар машиналари «Ўзбеккино»га топширилди (фото)

«Ўрикзор» бозори собиқ раҳбарининг антиквар машиналари «Ўзбеккино»га топширилди (фото)
YANGILIKLAR
17:07, 05 апрель 2020
97
0

30 декабрь куни «Ўзбеккино» миллий агентлигига 77 та тарихий уловлар топширилди, дея хабар қилди ЎзА. Уларнинг 18 таси мотоцикл ва қолгани тарихий автомобиллардир. Ҳозирда агентликка 46 та машина олиб келинган бўлиб, қолган қисми 2020 йилнинг биринчи чорагида келтирилиши кутилмоқда. Мазкур уловлар аввал Маданият вазирлиги балансида бўлган. Йил бошида ушбу автомобилларнинг айримлари «E-IJRO AUKSION» электрон савдо майдончасига қўйилган эди. «77 та тарихий уловлар „Ўзбеккино“ Миллий агентлигига топширилди. 2020 йилнинг биринчи чорагида ушбу ретро автомобиллар ёрдамида музей ташкил этишни кўзлаганмиз. Январь ойида музей учун жой ажратилиши кутилмоқда. Ҳозирча, бир қанча таклифлар бор. Шунингдек, бу автомобиллардан тарихий киноларда ҳам фойдаланилади», — деди «Ўзбеккино» миллий агентлиги ишлар бошқармаси бошлиғи Бахтиёр Норов. "Газета.uz"да реклама ЎзА баъзи тасдиқланмаган маълумотларга таяниб, автомобилларнинг ҳақиқий эгаси собиқ «Ўрикзор» даҳасидаги улгуржи Карвон бозорининг собиқ директори Дмитрий Лим эканлигини қайд этиб ўтди. Фото

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив