O‘zbekiston
yangiliklari

Рақамли Anor Bank ташкил этилмоқда

Рақамли Anor Bank ташкил этилмоқда
YANGILIKLAR
17:12, 05 апрель 2020
104
0

Ўзбекистон Марказий банки Anor Bank банкини ташкил этишга дастлабки рухсатномани берди, дея хабар қилди МБ матбуот хизмати. Банк назорати қўмитаси 9 март куни бу ҳақдаги тегишли қарорни қабул қилди. Акционерлик жамияти шаклидаги банк рақамли бўлади ва Тошкентда фаолият кўрсатади. Марказий банк матбуот хизмати «Газета.uz»га банк таъсисчилари номини ошкор қилмади. Дастлабки рухсатнома олти ой муддатга берилади. Ушбу давр мобайнида муассис томонидан банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия олиш учун тегишли ташкилий-техник тадбирлар амалга оширилиши ва банк устав капитали шакллантирилиши лозим.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив