O‘zbekiston
yangiliklari

Президент сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш тўғрисидаги фармонни имзолади

Президент сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш тўғрисидаги фармонни имзолади
YANGILIKLAR
17:05, 05 апрель 2020
111
0

Ўзбекистон президенти 26 ноябрь куни сув ресурсларини бошқаришни такомиллаштиришга қаратилган фармонни имзолади. Ҳужжат ЎзА сайтида эълон қилинди. Фармонда қайд этилишича, республикада қуруқ фаслларнинг давомийлиги ошиб бормоқда, тоғларда қор захиралари майдони камаймоқда, камсувлик такрорланиши тобора кўпаймоқда, бу эса, ўз навбатида, сув танқислиги келиб чиқиш хавфининг ошишига олиб келади. Шу билан бирга, мамлакатда сув ресурслари сифати ва хавфсизлиги мониторингини амалга оширишнинг самарали тизими яратилмаган. Ҳужжатда Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан Сув таъминоти ва сув чиқариш тизимини ривожлантириш стратегияси концепцияси ишлаб чиқилаётгани маълум қилинган. Унда қуйидагилар кўзда тутилади:республиканинг Ягона давлат сув фонди сувларини ҳисобга олиш, мониторинг қилиш, хавфсизлиги ва сифатини таъминлашнинг ягона марказлаштирилган тизимини яратиш, шунингдек, ягона сув балансини шакллантириш;республика сув таъминоти корхоналари негизида сув таъминоти ва сув чиқариш тизимлари объектларини эксплуатация қилишда ягона оператор функциясини бажаришни амалга оширадиган алоҳида корпоратив тузилмани ташкил этиш;республиканинг сув ресурсларини бошқариш тизимини автоматлаштиришни ва ушбу соҳадаги барча бизнес жараёнларини рақамли форматга ўтказишни таъминлайдиган «Рақамли сув таъминоти корхонаси» тизимини жорий этиш;соҳа корхоналарини модернизация қилиш ва техник қайта жиҳозлашни амалга ошириш мақсадида инвестицияларни, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик шартлари асосида жалб этиш;замонавий талаб ва стандартларни ҳисобга олган ҳолда соҳа мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш. Вазирлик Ягона давлат сув фонди сувларини ҳисобга олиш, мониторинг қилиш, хавфсизлиги ва сифатини таъминлашни мувофиқлаштириш соҳасида, шунингдек, ягона сув балансини шакллантириш бўйича ваколатли давлат органи этиб белгиланди. Вазирликка қуйидаги қўшимча вазифалар юкланди:сув балансининг ягона ахборот тизимини яратган ҳолда Ягона давлат сув фонди сувларининг миқдорий ва сифат кўрсаткичлари тўғрисида ваколатли органлар ва ташкилотларнинг маълумотларини тўплаш, умумлаштириш ва тизимлаштириш орқали республиканинг ягона сув балансини шакллантиришни ташкил этиш;сувни ҳисобга олишнинг ҳолати, унинг хавфсизлиги ва сифатини таъминлаш тўғрисида ваколатли органлар ва ташкилотлар томонидан тақдим этилаётган маълумотларнинг ишончлилиги мониторингини ўтказиш, зарур бўлганда аниқланган камчиликларни бартараф этиш чораларини ишлаб чиқиш;Ягона давлат сув фонди сувларини ҳисобга олиш, мониторинг қилиш, хавфсизлиги ва сифатини таъминлаш бўйича ваколатли органлар ва ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш;тоза ичимлик сувининг стратегик захираларини яратишни ташкил этиш, шу жумладан, катта ҳажмдаги захира манбаларини барпо этиш;сувдан фойдаланиш соҳасида замонавий инновацион технологияларни, шу жумладан, сувнинг миқдори ва сифатини ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этишни мувофиқлаштириш, уларнинг республика сув балансининг ягона ахборот тизимига интеграциялашувини таъминлаш. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Ичимлик сувидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси сифатида қайта ташкил этилади. "Газета.uz"да реклама Шунингдек, президентнинг тегишли қарори билан Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тизимига кирувчи сув таъминоти давлат унитар корхоналари негизида ушбу корхоналарни масъулияти чекланган жамиятлар сифатида қайта тузиш орқали «Ўзсувтаъминот» АЖ ташкил этилди. Ташкил этилаётган масъулияти чекланган жамиятлар қайта тузилаётган тегишли давлат унитар корхоналарининг шартномалари, ҳуқуқлари (2019 йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра 381,7 миллиард сўм дебитор қарздорлик) ва мажбуриятлари (2019 йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра 499,8 миллиард сўм кредитор қарздорлик) бўйича ҳуқуқий ворислари ҳисобланади, дейилади қарорда. 2020 йил 1 январдан Мажбурий ижро бюросининг кўрсатилаётган сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари учун тўловларнинг тўлиқлиги ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш, истеъмолчиларнинг қарздорлигини камайтириш бўйича функциялари «Ўзсувтаъминот» АЖ ва унинг таркибига кирувчи ташкилотларга ўтказилади. УЖКХКВнинг марказий аппарати таркибига Ягона давлат сув фонди сувларини ҳисобга олиш, мониторинг қилиш, хавфсизлиги ва сифатини таъминлаш, республиканинг ягона сув балансини шакллантириш, шунингдек, сув таъминоти ва сув чиқариш тизимига замонавий технологияларни жорий этишни ташкил қилиш ва мувофиқлаштиришга масъул бўлган вазирнинг биринчи ўринбосари лавозими киритилди. Вазирлик марказий аппарати таркибида Ягона сув балансини шакллантириш ва мониторинг қилиш бош бошқармаси; Ягона давлат сув фонди сувларининг хавфсизлиги ва сифатини таъминлаш бошқармаси; Сув таъминоти ва сув чиқариш тизимларига замонавий технологияларни жорий этиш бошқармаси тузилди. Ҳокимиятларга бир ой муддатда ичимлик суви ва канализация хизматлари билан таъминланган ва таъминланмаган барча аҳоли пунктларини хатловдан ўтказиш ҳамда 2020−2030 йиллар даврида тегишли ҳудуд аҳолисини ичимлик суви ва канализация хизматлари билан таъминлашнинг аниқ мақсадли кўрсаткичларини кўрсатган ҳолда сув таъминоти ва сув чиқариш объектларини кенгайтириш схемалари ва манзилли дастурини тасдиқлаш топширилди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив