O‘zbekiston
yangiliklari

Пойтахтдаги билбордлар эгаларига уларни тартибга келтириш топширилди

Пойтахтдаги билбордлар эгаларига уларни тартибга келтириш топширилди
YANGILIKLAR
17:06, 05 апрель 2020
94
0

12 декабрь куни Тошкент Қурилиш бош бошқармаси пойтахтдаги реклама конструкцияларига эгалик қилувчи реклама агентликларида олиб борилган ўрганиш ва таҳлил натижаларига кўра аниқланган камчиликлар ҳақида хабарнома жўнатди, дея хабар берди Тошкент ҳокимияи матбуот хизмати. Ўрганишлар давомида билбордларнинг аксариятида конструкцияларнинг қайси жисмоний ёки юридик шахсга тегишли эканлиги кўрсатилмаганлиги аниқланди. «Бундан ташқари, улардан кўпи занглаган, бўялмаган, реклама баннерларининг ранги ўчган ёки йиртилган бўлиб, пойтахтимизнинг ташқи кўринишига салбий таъсир қилмоқда», — дейилади хабарда. "Газета.uz"да реклама Хабарнома хатда келтирилган талабга кўра, реклама агентликлари 26 декабрь кунига қадар ўз конструкцияларини мулкий тегишлилиги ҳақидаги маълумот (ташкилот номи ва телефон рақами) билан таъминлашлари шарт. Бундан ташқари, агентликлар ўз мулкларини кўздан кечириш ва қониқарли техник ҳолатга келтириши зарур. Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг директор ўринбосари Аъзам Қурбонов мазкур ишларга изоҳ берар экан, бир неча муҳим масалаларни қайд этиб ўтди. «Ташқи реклама бозоридек муҳим ва таъсирчан соҳани тартибга солиш вақти келди. Тартибга солувчи ташкилот вакили сифатида мен, Қурилиш бош бошқармасининг конструкцияларни тўлиқ ўрганиб чиқиш ва тартибга келтиришга оид ташаббусини қўллаб-қувватлайман. Ушбу тадбиркорлик фаолияти тури билан шуғулланмоқчи бўлганлар ўрнатилган қоидаларга риоя қилиши зарур. Бу давлат ва жамиятнинг талабидир», — деди у. Хабарда қайд этилишича, Тошкент Қурилиш бош бошқармасининг кўрсатмаси Фуқаролик кодексининг 212-моддасига, Вазирлар маҳкамасининг 2018 йил 30 августдаги 702-қарорининг 7-бандига ҳамда Вазирлар маҳкамасининг 2018 йил 12 февралдаги йилдаги 41-қарорининг 4 ва 5-бандларига асосланган.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив