O‘zbekiston
yangiliklari

Пенсия тайинлаш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар соддалаштирилди

Пенсия тайинлаш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар соддалаштирилди
YANGILIKLAR
17:02, 05 апрель 2020
123
0

Жорий йилнинг 21 октябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда . Мазкур қарор билан, Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сон қарори билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ҳам тегишли ўзгартиришлар киритилди. Жумладан, эндиликда фуқаролар пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлганидан сўнг пенсия тайинлашни сўраб Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимларига ариза билан мурожаат қилганда, улардан жамғариб бориладиган пенсия дафтарчасини талаб этиш бекор қилинди. Шунингдек, қарорга мувофиқ боқувчисини йўқотганлик пенсиясини тайинлашни сўраб мурожаат қилганда боқувчининг вафот этганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг асли ўрнига унинг нусхасини тақдим этиш ҳуқуқи жорий этилди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив