O‘zbekiston
yangiliklari

Пўлат Бобожонов: «Ўтган 11 ойда республикада содир этилган жиноятлар 15,4 фоизга камайишига эришилди»

Пўлат Бобожонов: «Ўтган 11 ойда республикада содир этилган жиноятлар 15,4 фоизга камайишига эришилди»
YANGILIKLAR
17:06, 05 апрель 2020
126
0

Бугун «Қонун устуворлигини, инсон хуқуқ ва эркинликларини таъминлаш-мамлакат ривожланиши ва халқ фаровонлигининг гаровидир» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати «Газета.uz»га хабар берди. Унда ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов Ички ишлар органлари тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақидаги маъруза қилди. «Мамлакатимизда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш бўйича берган топшириқлари асосида ҳудудларнинг ўзига хос тажрибалари яратилди. Шу билан бирга, бевосита маҳаллаларда жиноятларнинг олдини олиш мақсадида 8 014 та жамоатчилик назорат масканлари ташкил этилиб, уларда «Фидокор ёшлар» фаолияти йўлга қўйилди. Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида жамоат тартибини сақлаш борасида уч сменали хизмат йўлга қўйилди. "Газета.uz"да реклама Амалга оширилаётга ислоҳотлар натижасида мамлакатимизда жиноятчиликнинг камайишига эришилмоқда. Агар, охирги уч йиллик жиноятчиликни таҳлил қиладиган бўлсак, эътибор беринг, 2016 йилда 87 мингдан зиёд, 2017 йилда эса 73 мингдан ортиқ жиноятлар содир этилган бўлса, 2018 йилга келиб 49 мингга ёки 2016 йилга нисбатан қарийб икки баробар кам жиноят содир этилган. Жорий йилнинг 11 ойида ҳам республика ҳудудида содир этилган жиноятлар 15,4 фоизга камайишига эришилди", — деди Бобожонов. Вазир шунингдек жиноятсилик кўрсаткичи борасида халқаро рейтинглар ҳақида ҳам маълумот берди. «Бугунги кунда Ўзбекистон жиноятчилик кўрсаткичи бўйича ҳар юз минг аҳоли сонига нисбатан жиноятлар сони энг кам бўлган давлатларнинг қаторига киради. Бу борада нуфузли „Халқаро ҳуқуқий баҳолаш“ нодавлат агентлигининг 2019 йил учун берилган маълумотларига кўра Ўзбекистон 126 та мамлакатлар ичида „Тартиб ва хавфсизлик“ индикатори бўйича 9-ўринни эгаллаганлиги, мамлакатимиз ислоҳотлар тўғри йўналишда олиб борилаётганлигидан далолат беради», — деди ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив