O‘zbekiston
yangiliklari

Қозоғистондаги ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Қозоғистондаги ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди
YANGILIKLAR
17:06, 05 апрель 2020
120
0

13 декабрь куни тахминан 9:30 да Қозоғистоннинг Караганда вилояти ҳудудидан ўтган «Караганда-Балхаш» автойўлида автомобиллар юзма-юз тўқнашуви натижасида Ўзбекистон фуқароси И. Ю. ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати мамлакатнинг Қозоғистондаги элчихонаси маълумотига таяниб хабар қилди . Яна уч киши — А. Ю., В. К. ва Х. А. — турли даражада тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилди. Уларнинг барчаси Қозоғистон ҳудудига Россиядан келган. Мазкур ҳолат юзасидан Караганда вилояти полицияси тергов ҳаракаталарини олиб бормоқда. Ўзбекистон элчихонасининг консуллик бўлими Караганда вилоят тергов органлари ва тиббиёт муассасалари билан алоқада бўлиб турибди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив