O‘zbekiston
yangiliklari

Қозоғистонда юз берган ЙТҲ натижасида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Қозоғистонда юз берган ЙТҲ натижасида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди
YANGILIKLAR
17:03, 05 апрель 2020
112
0

Ўзбекистоннинг Ақтау шаҳридаги (Қозоғистон) бош консулхонаси маълумотига кўра, 2019 йил 2 ноябр куни маҳаллий вақт билан соат 17:20 да Манғистау вилояти ҳудудидаги Тажен — Бейнеу автомобил трассасида Ўзбекистон фуқароси Ж.Ж. бошқаруви остидаги автомобил ҳалокатга учради. Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида Ўзбекистон фуқароси Ш. Х. вафот этди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди . Ҳайдовчи ва бошқа 5 нафар ватандошимиз енгил жароҳатлар олган ва даволанишга муҳтож эмас. Бейнеу тумани Ишки ишлар бўлинмаси йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан тергов ишларини олиб бормоқда. Бош консулхона вазиятни назоратга олган ва Қозоғистоннинг тегишли идоралари билан тезкор алоқа ўрнатган.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив