O‘zbekiston
yangiliklari

Қозоғистон чорва экспортини тақиқлади

Қозоғистон чорва экспортини тақиқлади
YANGILIKLAR
16:59, 05 апрель 2020
117
0

Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 10 октябрь куни олти ой муддатга йирик шохли тирик чорва молларини мамлакатдан олиб чиқишни тақиқлаш тўғрисидаги буйруқни қабул қилди . Тақиқ бир ёшгача бўлган бузоқларга, бир ёшдан ошган ғунажинларга, сигирлар, қўйлар ва эчкиларга тааллуқлидир. Қозоғистон Ўзбекистонга чорва молларини асосий етказиб берувчиси ҳисобланади. Буйруқ лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳақида ёзда эълон қилинган эди. Ўзбекистонда фермерликни ривожлантириш дастури бунга сабаб қилиб кўрсатилди, унга кўра аҳолига бошқа мамлакатлардан чорва сотиб олиш учун имтиёзли кредитлар берилмоқда. Ўтган йили Қозоғистондан Ўзбекистонга 50 минг бош қорамол, шу йилнинг олти ойи давомида эса 63,5 минг бош қорамол экспорт қилинди. Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазирлигидаги бу ҳолатни хавфли вазият деб атади.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив