O‘zbekiston
yangiliklari

Oзиқ-овқат маҳсулотлари тақчиллиги бўлмайди — «Ўзбекозиқовқатхолдинг»

Oзиқ-овқат маҳсулотлари тақчиллиги бўлмайди — «Ўзбекозиқовқатхолдинг»
YANGILIKLAR
17:13, 05 апрель 2020
129
0

Ўзбекистонда озиқ-овқа маҳсулотлари тақчиллиги бўлмайди, дея хабар қилди «Ўзбекозиқовқатхолдинг» компанияси ахборот хизмати. Хабарда келтирилишича, бугунги кунда озиқ-овқат саноатида 12 мингдан зиёд корхона ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Ушбу корхоналар ўз режимида ишламоқда. Корхоналарнинг аксариятида иш 1 сменада ташкил этилган ва қувватларнинг 70 фоизидан фойдаланилмоқда. Уларда яна қўшимча 30 фоиз қувватни ишга солиш ва ишни 2 сменада йўлга қўйиш имкониятлари мавжуд. Мамлакатда 98 фоиз озиқ-овқат маҳсулотлари маҳаллийлаштирилган. Деярли барча хом ашё Ўзбекистонда етиштирилади. Четдан какао ва қаҳва донлари, цитрус мевалар каби маҳсулотлар импорт қилинади.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив