O‘zbekiston
yangiliklari

ОТБ Сергелидаги мактаблар қурилишида маслаҳатчилик қилади

ОТБ Сергелидаги мактаблар қурилишида маслаҳатчилик қилади
YANGILIKLAR
17:06, 05 апрель 2020
110
0

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ва Осиё тараққиёт банки (ОТБ)нинг Ўзбекистондаги доимий ваколатхонаси директори ўринбосари Энрико Пинали Тошкентнинг Сергели туманидаги умумий ўрта таълим мактаблари қурилиши ва реконструкциясига кўмак бериш учун давлат-хусусий шериклик масалалари бўйича маслаҳат хизматларини кўрсатишга оид шартномани имзолади. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилди . Лойиҳанинг асосий мақсади — Сергели туманида 7 та янги умумий ўрта таълим мактабини қуриш, олтита мактабни таъмирлаш ва битта мактабни реконструкция қилишдан иборат. «ОТБ Ўзбекистонда амалга ошириладиган давлат-хусусий шериклик лойиҳасини қўллаб-қувватлашдан мамнун, — дейди Энрико Пинали. — ОТБ мазкур келишув бўйича маслаҳатчи сифатида Халқ таълими вазирлигига хусусий ҳамкор танлашда кўмак беради. Хусусий ҳамкор биноларни бошқаради, давлат сектори эса таълим хизматларини кўрсатади». "Газета.uz"да реклама Таълим хизматлари сифатини ошириш ҳамда таълим муассасаларида ўқув муҳитини модернизация қилиш бўйича Ўзбекистон ҳукумати олдига улкан мақсад қўйилди. Шунингдек, у таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш, компьютер, ўқув қуроллари билан жиҳозлаш, касб-ҳунар таълими иш берувчилар эҳтиёжларига жавоб беришини таъминлаш орқали таълим муассасаларини мустаҳкамлаш бўйича мақсадли чора-тадбирларни амалга оширишни режалаштирмоқда. ОТБ маслаҳат хизматлари хусусий сектор олдига аниқ мақсадлар қўйган ҳолда Тошкентдаги умумтаълим мактабларни қуриш ва реконструкция қилишда хусусий секторнинг қандай иштирок этишини намойиш этишга ёрдам беради. Хусусий шериклар, шунингдек, узоқ муддатли истиқболда қурилиш ишларининг юқори стандартларини таъминлашга ҳамда соҳани қўллаб-қувватлаш учун қўшимча инвестициялар ва халқаро тажрибаларни жалб этишга ёрдам беради. ОТБ, ўз навбатида, ушбу пилот лойиҳани таъминлаш учун мактаблар учун намунавий шартномаларни ишлаб чиқади. Ўзбекистон 1995 йилда ОТБга аъзо бўлганидан буён банк умумий қиймати 8,6 миллиард АҚШ долларига тенг 78 та кредит, жумладан 225 миллион долларлик хусусий секторга иккита кредит ажратди. Шунингдек, ОТБ 6 миллион долларлик капитал қўйилмалар, 218 миллион долларлик кафолатлар ва 97,7 миллион долларлик техник ёрдам грантлари ажратди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив