O‘zbekiston
yangiliklari

Қўқонлик шахс ўқ отар қуролдан бир неча кишини жароҳатлади

Қўқонлик шахс ўқ отар қуролдан бир неча кишини жароҳатлади
YANGILIKLAR
17:10, 05 апрель 2020
117
0

Қўқондаги чойхоналардан бирида содир бўлган жанжал вақтида ов қуролидан фойдаланилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабар қилди. Қайд этилишича, 6 февраль куни соат 00.10 ларда Қўқон шаҳридаги чойхоналардан бирида фуқаро Ж.Ж. фуқаро Б.М. ва унинг икки нафар шериклари билан жанжал давомида, Ж.Ж. чойхона кириш эшиги олдида турган Б.М. ва унинг шерикларига ўзида бўлган ўқ отар қурол (ов милтиғи) дан икки маротаба ўқ отиб, тан жароҳати етказган ва воқеа жойидан яширинган. Жабрланувчилар олган жароҳатларнинг оғирлик даражасини аниқлаш мақсадида судга оид экспертиза тайинланган. Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 25,97-моддаси 2-қисми «а, п» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив