O‘zbekiston
yangiliklari

Олма Ота-Тошкент автомагистралида 80 киши эвакуация қилинди

Олма Ота-Тошкент автомагистралида 80 киши эвакуация қилинди
YANGILIKLAR
17:06, 05 апрель 2020
117
0

22 декабрга ўтар кечаси Олма Ота-Тошкент-Термиз трассасида кўриш даражаси нолга тенг бўлгани сабибли автобус ва бир қанча енгил машиналардан жами 80 киши эвакуация қилинди, деб хабар берди Tengrinews.kz «Казавтожол» матбуот хизматига таянган ҳолда. «Автомобиллар 593−632- километрда тўпланиб қолди. Йўловчилар бўлган автобуснинг йўлдан чиқиб кетгани ҳам қайд этилди. Жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳайдовчи жуда секин ҳаракатлангани боис фожианинг олди олинди», — дея таъкидлади компания. Автобуснинг 36 нафар, енгил автомобилларнинг 44 нафар йўловчилари энг яқин масофадаги Туркистон вилоятининг Шакпак бобо қишлоғига эвакуация қилинди. 23 декабрь, душанба куни Олма Ота-Тошкент-Термиз автомагистралидаги ҳолат яхшилангани сабабли транспорт ҳаракатига қўйилган чекловлар олиб ташланди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив