O‘zbekiston
yangiliklari

Олий суд 19 нафар маҳкуманинг жазо муддатларини қисқартирди

Олий суд 19 нафар маҳкуманинг жазо муддатларини қисқартирди
YANGILIKLAR
17:06, 05 апрель 2020
116
0

19 декабрь куни Ўзбекистон Олий судида ўтказилган очиқ суд мажлисларида жазони ўташ муассасасида жазо ўтаётган 19 нафар аёлнинг назорат тартибида берган шикоят аризаси кўриб чиқилди, дея хабар қилди ЎзА. Маҳкума аёлларнинг жазонинг асосий қисмини ўтагани, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, жазони ўташ жараёнида ўзини ижобий жиҳатларини намоён этиб, муассаса раҳбариятининг ташаккурномасини олгани эътиборга олинди. Суд ажрими билан содир этган жинояти учун тайинланган жазонинг асосий қисмини ўтагани, қилмишига иқрор ва пушаймон бўлгани, ёши ҳамда Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитасининг кафолати хати инобатга олиниб, 19 нафар аёлга нисбатан тайинланган жазолар қонунда белгиланган тартибда қисқартирилди. Бу аёллар қисқартирилган жазо муддатини ўтаб бўлгани сабабли суд залидан қамоқдан озод этилди ва оиласи бағрига қайтарилди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив