O‘zbekiston
yangiliklari

«Одамларнинг ишончини қозонишимиз керак, Президентнинг эмас» — Шавкат Мирзиёев

«Одамларнинг ишончини қозонишимиз керак, Президентнинг эмас» — Шавкат Мирзиёев
YANGILIKLAR
15:46, 05 апрель 2020
94
0

Амалдорлар одамларнинг ишончини қозониши керак, Президентнинг эмас, деди Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 5 январь куни бўлиб ўтган халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида. «Тадбиркорлар билан мунтазам равишда мулоқот қилиб, уларнинг дардини эшитиш, ҳар тарафлама кўмак бериш ва улар дуч келаётган муаммоларни ҳал этиш бўйича янги тизимни жорий этишни таклиф этмоқчиман. Мана бугун қанча-қанча тадбиркорлар билан учрашдим. Мен уларнинг кўзларига қарадим. Улар ҳам ишониб, ҳам ишонмай туришибди. Менинг гапимга ишонаяпти, лекин улар айтаяпти: Сиз айтаяпсизку, лекин пастда ўша бюрократия. Битта ер олиш учун 17 та қўл қўйиш керак. Бу қандай гап? Тўртта раҳбар (ҳоким, прокурор, ИИВ ва ДСИ раҳбари) нима қилиб юрибди? Одамларнинг ишончини қозонишимиз керак, Президентнинг эмас. Менга ёқиш керак эмас, одамларга ёқиш керак», — деди давлат раҳбари. Жойларда кўтарилган ҳар бир муаммо ўрганилиши, тадбиркорларга эса амалий ёрдам кўрсатилиши лозим, деди Президент. "Газета.uz"да реклама «Рўйхатдан ўтиш, инфратузилмаларга уланиш, кредитлар, солиқлар, ер, қурилиш масалалари, давлат ва ижро органларининг ноқонуний аралашувлари каби муаммолар тадбиркорлар фойдасига ҳал этилиши лозим. Мақсад битта — иш ўринлари, иш ўринлари, иш ўринлари», — деди у. Президент ҳар бир туманда ер тақсимоти интернет орқали амалга оширилиши лозим, дея қўшимча қилди Президент. «Ҳеч қандай 17 та имзо эмас!» — дея топшириқ берди у. Шавкат Мирзиёев «курашга тайёр» амалдор натижа олиб келишини таъкидлади. «Ким тайёр бўлмаса кетиши керак. Тошкентдан келган ҳар бир вазир ишга таклиф қилинган концертга эмас… Улар олдида ўта мураккаб ва долзарб вазифалар турибди. Агарда биз бугун ишлаш услубини ўзгартирмасак, олқишлар, баландпарвоз сўзлардан воз кечмасак, эртага одамлар норози бўлади. 2017 йилда уларда умид учқунлари пайдо бўлди, улар ваъда қилинганларнинг амалга оширилишини кутишмоқда», — деди давлат раҳбари. Сўнгра Президент Тошкент вилоятида гўштнинг ҳақиқий баҳоси 250 минг сўмни ташкил этишини, бироқ у анча паст даражада ушлаб турилганини маълум қилди. «Қуйичирчиқ тумани 10 минг тонна балиқ бериши мумкин. Тошкент вилоятида 10 минг тонна балиқ чиқса бозорда гўшт нархи арзон бўладими, йўқми — арзон бўлади. Кимга яхши — оддий одамга. Нархни ушлашнинг ўзи бўлмайди… Ҳеч қайси давлатда бундай бўлмаган — гўштнинг асл нархи Ўзбекистонда 250 минг, агар биз ҳозирги инфляция ва девальвация билан ҳисоблашсак. Ҳозир гўшт 250 минг бўлса одамлар нима қилади? Қайси ойликка яшайди? Ким буни ўйлайди?» — дея савол берди давлат раҳбари. Президент ташрифидан сўнг ҳудудда хато ва камчиликларга йўл қўйгани сабабли Тошкент вилояти прокурори Улуғбек Суннатов ва Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Саидкарим Нишонбоев лавозимидан четлатилди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив