O‘zbekiston
yangiliklari

Оққуш жасади билан расмга тушган эркак қидирилмоқда

Оққуш жасади билан расмга тушган эркак қидирилмоқда
YANGILIKLAR
17:05, 05 апрель 2020
113
0

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Instagram ижтимоий тармоғида ўлик вишилдоқ оққуш (Cygnus olor) билан тушган расмини эълон қилган эркак ҳақидаги маълумотлар ва фотосуратларни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширди. Қўмита матбуот хизматининг хабар қилишича, фотосурат 26−27 ноябрь кунлари эълон қилинган. Gafurovskiy.95 номи остидаги фойдаланувчи томонидан эълон қилинган фотосуратда бир йигит қўлларида 1 бош тулки ва вишилдоқ оққушни тутиб турибди, ерда эса 1 бош қуён, 3 бош қўнғир каптар ётибди. Қўмитанинг қайд этишича, вишилдоқ оққуш ҳам Ўзбекистон Қизил китобига, ҳам Халқаро Қизил китобга киритилган. Ноқонуний овланиши натижасида ҳайвонот дунёсига 12 822 500 сўм миқдорида зарар етказилгани аниқланди, дейилади хабарда. Тўпланган барча материллар, шу жумладан фотосуратлар ҳуқуқбузарлик содир этган фуқаронинг шахсини аниқлаш ҳамда уларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда чора кўриш учун Ички ишлар вазирлигига ҳамда Бош прокуратурага тақдим этилди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив