O‘zbekiston
yangiliklari

Оҳангарон туманида пиёдани уриб юборган ҳайдовчи қидирилмоқда

Оҳангарон туманида пиёдани уриб юборган ҳайдовчи қидирилмоқда
YANGILIKLAR
17:05, 05 апрель 2020
119
0

2 декабрь куни тахминан соат 05:00 ларда номаълум шахс бошқарувидаги транспорт воситасида Оҳангарон тумани ҳудудидан ўтувчи «Тошкент-Олмалиқ» автомобиль йўлининг 6- километрида пиёда 53 ёшли А.В.ни уриб юборган, дея хабар қилди Ўзбекистон ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти. Ҳайдовчи жабрланувчига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатмасдан уни хавф остида қолдириб ҳодиса жойидан яширинган. Оқибатда А.В. йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган жойида вафот этган. Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш жараёнида оқ рангли транспорт воситасининг олд бампер қисми ва бошқа бўлаклари топилган. Мазкур ҳолат юзасидан Оҳангарон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига олиб келган, транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) ва 117-моддаси 2-қисми (хавф остида қолдириш одам ўлишига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган. Олиб борилаётган дастлабки тергов ҳаракатлари жараёнида, тегишли экспертизалар тайинланган, ушбу ЙТҲни содир этган транспорт воситаси ва унинг ҳайдовчисини аниқлаш мақсадида тезкор қидирув тадбирлари ўтказилмоқда. "Газета.uz"да реклама Ушбу ҳолатни кўрган воқеа шоҳидлари ёки унинг қатнашчилари ҳақида бирон-бир маълумотга эга бўлганлардан ҳудудий ИИБларга (Тел:0−370−762−41−21; 0−370−762−41−22; 71−231−46−26) хабар бериш сўралди. Фото: MY5 телеканали. Аввалроқ, 8 ноябрь куни тахминан 2:05 да Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманидан ўтувчи «Тошкент-Термиз» автойўлининг 1033- километрида бир нечта автомобиль йўл четида ётган аёлни босиб ўтган. Бу ҳақда MY5 хабар қилди. Аввалига маст ҳолатда бўлган аёл кишини (1997 йилда туғилган) Isuzu юк машинаси босиб кетади. Ҳайдовчи бир неча метрдан сўнг машинани тўхтатади, бироқ гувоҳлар йўқлигида ёрдам кўрсатмасдан ҳодиса жойидан яширинади, деди ЙҲХБ ходими. Сўнгра аёлни яна бир нечта автомобиль босиб кетади. Самарқанд вилоятининг Нарпай туманида яшовчи юк автомобили ҳайдовчиси (1966 й. т.) 8−10 метр масофада қизил буюм кўргани, бироқ унинг одам эканини билмаганини маълум қилди. Ғаллаорол тума ИИБ мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми ва 117-модда 2-қисми билан жиноят иши қўзғатди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив