O‘zbekiston
yangiliklari

Нью-Йорк-Тошкент рейси йўловчиси самолёт бортида тўпалон кўтарди

Нью-Йорк-Тошкент рейси йўловчиси самолёт бортида тўпалон кўтарди
YANGILIKLAR
17:00, 05 апрель 2020
134
0

Uzbekistan Airways Миллий авиакомпаниясининг Нью-Йорк-Тошкент йўналишида парвозни амалга ошираётган HY102 рейси йўловчиси 21 октябрь куни самолёт бортида тўпалон кўтарди, дея хабар қилди ташувчи матбуот хизмати. Авиакомпания маълумотларига кўра, 51 ёшли эркакнинг маст ҳолда бўлгани тахмин қилинмоқда. Қайд этилишича, у ўз жойига ўтириш ҳақидаги кўрсатмаларга риоя қилмаган, бақирган ҳамда уни тинчлантирмоқчи бўлган борт хизматчилари ва ёнидаги йўловчиларни ҳақоратлаган. Рейс йўловчилари экипажга ёрдам бериб, қоидабузарни тутиб, ўриндиққа боғлаб қўйишган. Самолёт Тошкент аэропортига етиб келиши билан тўполончи ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси ходимлари қўлига топширилди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив