O‘zbekiston
yangiliklari

Нукус туманида одамлар газ йўқлиги учун йўлни ёпиб қўйди

Нукус туманида одамлар газ йўқлиги учун йўлни ёпиб қўйди
YANGILIKLAR
17:05, 05 апрель 2020
105
0

Қорақалпоғистоннинг Нукус тумани Шортанбай овули аҳолиси табиий газ етказиб бериш тўхтатилгани сабабли автомобиль йўлини тўсиб қўйди. Чоршанба куни тарқалган видеоёзувда бир неча ўн нафар фуқаронинг туман марказидан 8,5 км узоқликдаги «Кирантау» қишлоқ фуқаролар йиғини таркибига кирувчи авул йўлида ёнаётган ғилдираклар тутуни оралаб турганини кўриш мумкин. ЎзА мухбирининг Нукус туман ҳокимиятидан хабар қилишича, Шортанбай овули фуқаролари М.Ж ва А.У. ҳудуд ичидан ўтадиган йўлнинг бўйига чиқиб, қишлоқдошларини норозилик митингига чорлайди. Одамларнинг эътиборини тортиш учун асфальт йўлга автомашиналарнинг покришкаларини ёқади ва воқеа жойига 70 га яқин одамлар йиғилади. "Газета.uz"да реклама Туман ҳокими А.Сейтахов ва туман прокурори Ш. Алламбергенов вазиятни воқеа жойига бориб ўрганади. Қишлоқ аҳолисининг кўмирга бўлган талаби ўрганиб чиқилиб, шу куннинг ўзида 116 тонна кўмир етказилди. Қиш мавсумида табиий газ тўлиқ етиб бормайдиган ижтимоий объектлар ва хўжаликларнинг рўйхати тузилган бўлиб, ушбу ҳудудларга бошқа муқобил энергия ресурсларини етказиб бериш бўйича қарор қабул қилинган. «Қирантау» ОФЙ ҳудуди ҳам ушбу рўйхатга киритилган. Ҳозирги вақтда мазкур ҳудудга суюлтирилган газ ва кўмир етказиб берилмоқда. Лекин, қишлоқ аҳолиси кўмир сифати паст эканлигини таъкидлаб, кўмир сотиб олишдан бош тортган ва ҳудудни табиий газ билан таъминлаб беришни талаб қилган. «Ўзтрансгаз» АЖ «Қарақалпақстангаз» филиали бошлиғи Х.Айманов ва Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири А.Темирханов норози аҳоли билан учрашиб, табиий газ етишмовчилиги сабабларини ва бу норозилик намойишлари қонунга зид эканлигини тушунтирди. Ҳозирги вақтда ҳудуд аҳолисини муқобил энергия ресурслари билан доимий таъминлаш бўйича ишчи гуруҳ тузилиб иш олиб бормоқда. Аҳолининг суюлтирилган газ ва сифатли кўмирга бўлган талаби ҳисоблаб чиқилиб, тез фурсатда етказиб бериш чоралари кўрилмоқда. Бугунги кунда ҳудудда 1541 хонадон бор бўлиб, шундан 420 ёрдамга муҳтож ҳар бир хонадонга 500 килограммдан кўмир ва 2 дона газ баллонлари бепул етказилди. Ҳамда 10 тележка қуруқ ўтин ҳам бепул берилди. Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раисининг топшириғи билан мазкур ҳудудда жойлашган ижтимоий объектлар (3та мактаб, битта мактабгача таълим муассасаси ва қишлоқ врачлик пункти) шу йилнинг 1 декабрига қадар табиий газ тармоғига уланадиган бўлди. Ҳудудга газ етказувчи 16 километр газ қувури яроқсиз ҳолатга келган бўлиб, юқори босимдаги газга бардош бера олмай фавқулодда вазиятларни келтириб чиқариши эҳтимоли бўлганлиги сабабли, ушбу қувурлар янгисига алмаштирилгандан кейин ҳудуддаги хўжаликларни босқчма-босқич табиий газ тармоғига улаш ишлари бўйича ҳам ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив