O‘zbekiston
yangiliklari

Номуси топталган аёл масаласи назоратда — Сенат

Номуси топталган аёл масаласи назоратда — Сенат
YANGILIKLAR
17:04, 05 апрель 2020
102
0

Ўзбекистон Республикасининг Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси ва Олий Мажлис Сенати Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси Қашқадарё вилояти Қарши туманида 26 ёшли аёлнинг беш эркак томонидан зўрлангани юзасидан қўзғатилган жиноят иши юзасидан мутасадди идоралар томонидан зарур чоралар кўрилишини назоратга олади. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар қилди . Қўмита кўнгилсиз воқеага учраган бу аёлнинг тунда кўчада юргани ёки ахлоқий юриш-туриши мазкур мудҳиш жиноят содир этилишига асосий сабаблардан бири сифатида кўрсатилаётганига эътибор қаратиб, бу ҳолатни фақат ана шу омил билан боғлаш нотўғри эканлигини таъкидлади. «Унутмаслигимиз лозим, мамлакатимиз Конституцияси ва қонунларида ҳар бир фуқаро хоҳ тун, хоҳ кундуз бўлсин, кўчада юриши тақиқланмаган, шунингдек ҳеч ким бировнинг ахлоқсизлигини рўкач қилиб, уни ўзбошимча жазолашга ҳаққи йўқ», — дейилади баёнотда. "Газета.uz"да реклама Бундан ташқари, маълум бўлишича, бу аёл ўз оиласини боқиш истагида умумий овқатланиш жойларидан бирида официант бўлиб ишлаган ва уйига қайтаётган вақтда айрим нияти бузуқ шахслар томонидан таҳқирланган. «Шунинг учун масалага бундай тор маънода ёндашиш юртимизда тунда юриш зўравонлик қурбони бўлишга сабаб бўлади деган мутлақо нотўғри қарашларнинг шаклланишига, натижада мамлакатимизда ўрнатилган қонун устуворлиги ҳақида янглиш фикр пайдо бўлишига олиб келади. Хулоса битта — шахснинг эркинлигига тажовуз қилинган ва жиноят содир этган шахслар қонун олдида жавоб бериши муқаррар», — деб фикрлайди қўмита. Эслатиб ўтамиз, октябрь кунларидан бирида кечаси тахминан 1:30 атрофида беш эркак (барчаси 30 ёшдан катта) аёл кишини мажбуран машинага ўтқазиб, кимсасиз ерга олиб борган ва уни зўрлаган. Барча гумондорлар қўлга олинган, ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив