O‘zbekiston
yangiliklari

Нигина Раҳимова «Ижтимоий фикр» раҳбари бўлди

Нигина Раҳимова «Ижтимоий фикр» раҳбари бўлди
YANGILIKLAR
17:13, 05 апрель 2020
113
0

Нигина Хайруллаевна Раҳимова «Ижтимоий фикр» Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази директори этиб сайланди, дея хабар қилинди марказдан «Газета.uz»га. Бунгача у марказ директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган. Ташкилий масала 6 март куни марказ таъсисчилари йиғилишида кўриб чиқилди. Нигина Раҳимова марказни 1998 йилдан буён бошқариб келаётган ва «Ижтимоий фикр» директорининг катта маслаҳатчиси этиб тайинланган академик Раъно Убайдулла ўрнини эгаллади. «Ижтимоий фикр» маркази 1997 йилда президент фармони билан ташкил этилган. Марказ фаолияти Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив