O‘zbekiston
yangiliklari

«Ниҳол» мукофоти совриндорлари ҳокимликларга ижодий маслаҳатчи этиб бириктирилди

«Ниҳол» мукофоти совриндорлари ҳокимликларга ижодий маслаҳатчи этиб бириктирилди
YANGILIKLAR
17:04, 05 апрель 2020
123
0

«Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ёшларни маданият ва санъат муассасаларига кенг жалб этиш орқали уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил қилиш тизимини янада ривожлантириш тўғрисида"ги ҳукумат қарори 2019 йилнинг 21 ноябрида қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди. Қарорга мувофиқ, Андижон вилоятида ёшларни маданият ва санъат муассасаларига жалб қилиш орқали бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш тизими республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам кенг жорий этилади. «Ўзбекистон халқ артисти», «Ўзбекистон халқ рассоми» каби бир қатор фахрий унвонларга эга бўлган санъаткорлар, ижодкорлар ва маданият ходимлари, «Ниҳол» мукофоти совриндорлари ҳокимликларга маданият ва санъат масалалари бўйича ижодий маслаҳатчи сифатида жамоатчилик асосида бириктирилди. "Газета.uz"да реклама Мазкур ижодий маслаҳатчиларнинг асосий вазифаси тегишли ҳудуддаги ёшларни маданият ва санъатга кенг жалб этиш юзасидан ҳокимликларга методик, ижодий ва ташкилий жиҳатдан ёрдам беришдан иборат. Шунингдек, қарорга кўра 2019 йил якунига қадар ҳар бир туман ва шаҳар марказий маданият марказида жамоатчилик шаклида биттадан театр жамоаси, вокал чолғу ансамбли, ашула ва рақс ансамбли ҳамда намунавий болалар ансамбли ташкил этилади.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив