O‘zbekiston
yangiliklari

Nexia автомобилининг трактор тиркамасига урилиши оқибатида олти киши ҳалок бўлди

Nexia автомобилининг трактор тиркамасига урилиши оқибатида олти киши ҳалок бўлди
YANGILIKLAR
16:11, 05 апрель 2020
117
0

14 октябрь куни Қорақалпоғистоннинг Шуманай тумани ҳудудидан ўтган «Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнау» йўлининг 829-километрида Nexia автомобили «МТЗ-80» русумли трактори тиркамасининг орқа қисмига урилиб тўқнашув содир этган, дея хабар қилди Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати. Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида енгил автомобиль ҳайдовчиси К.Д. ва унинг йўловчиси ҳодиса жойида вафот этган. Яна тўрт йўловчи шифохонада ҳаётдан кўз юмди, дея хабар қилди Шуманай туман ички ишлар бўлими вакили «Газета.uz"га. Ҳалок бўлганлар орасида болалар ҳам бор. «Ҳалок бўлганлар қариндошлар. Улар орасида бешинчи ва олтинчи синфларда ўқиган қиз ва ўғил бола ҳам бор. ЙТҲ ёмғир вақтида йўлда кўриш ёмонлашган вақтда содир бўлган», — деди суҳбатдош.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив