O‘zbekiston
yangiliklari

Наврўз куни ёмғир ёғиши кутилмоқда

Наврўз куни ёмғир ёғиши кутилмоқда
YANGILIKLAR
17:13, 05 апрель 2020
105
0

20 март куни кечга бориб об-ҳаво ўзгариб, тунги соатларда бутун Ўзбекистон бўйлаб ёмғир ёғиши кутилмоқда, дея хабар қилди Ўзгидромет. Эртага Навруз байрам кунида кун давомида республикада ёмғир ёғади, фақат шимоли-шарқий туманларда ёғингарчилик бўлмайди. Мамлакатнинг барча ҳудудларида кундузги ҳаво ҳарорати 18−23 даражани ташкил қилади, бу меъёрдан 2−3 даражага юқори. Шамолнинг тезлиги 15−20 м/с гача кучайиши мумкин. Мамлакат пойтахтида кечаси ва куннинг биринчи ярмида ёмғир ёғади. Шамол 5−10 м/с тезликда эсади, 12−17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 14−14 даража илиқ, кундузи 18−20 даражани ташкил қилади. Дам олиш кунларида нам ҳаво оқими республика ҳудудидан чиқиб кетади. Об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади, ҳарорат кечаси 10−15 даража, кундузи 20−25 даража бўлади, бу йилнинг шу даври учун хос бўлган меъёрий қийматлардан 4−5 даражага юқоридир.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив