O‘zbekiston
yangiliklari

Навоийдаги колонияда маҳбуслар қийноққа солингани рад этилди

Навоийдаги колонияда маҳбуслар қийноққа солингани рад этилди
YANGILIKLAR
16:59, 05 апрель 2020
102
0

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармаси Навоий вилоятидаги 5-сон манзил-колониясида маҳкумларнинг очлик эълон қилганига изоҳ бериб, уларга нисбатан қийноқлар қўлланилаётгани ҳақидаги хабарларни рад этди . Аввалроқ «Фарғона» агентлиги ҳуқуқ ҳимоячиларига таяниб колониянинг ўнлаб маҳбуслари иш учун янги қўлқоп ва оёқ кийимлари сўрагани сабабли жарима изоляторига ташланиб, шафқатсиз қийналгани ҳақидаги мақолани чоп этган эди. Беш нафар маҳбус бунинг ортидан очлик эълон қилади. ЖИЭББ маълумотларига кўра, 3 октябрь куни колонияда оғир ва ўта оғир жиноятлари учун жазони ўтаётган бир неча субланувчилар ўрнатилган жазони ўташ тартибларини бузган ҳолда ишга чиқишдан бош тортади. «Натижада колония маъмурияти маҳкумларни колониянинг интизомий бўлинмага ҳайдаш кўринишидаги интизомий таъсир кўрсатиш бўйича қонуний чораларни кўрди», — дейилади хабарда. "Газета.uz"да реклама Интизомий бўлинмада тушлик тарқатиш вақтида маҳкумлар таомни қабул қилишдан бош тортиб, буни уларга нисбатан интизомий чоралар кўрилганига норозилик сифатида намойиш этишади. «Тушунтириш ишлари ўтказилганидан сўнг маҳкумлар билан билан боғлиқ вазият ҳал этилди», — дея қайд этди ЖИЭББ. «Мазкур ҳолатда колония маъмурият қонунчилик нормаларига қатъий риоя этган ҳолда ҳаракат қилди, маҳкумларга нисбатан жисмоний ёки руҳий босим қўлланилмади», — дея таъкидлади ЖИЭББ. Мазкур колонияда жазони ўтаётган маҳкумлар томонидан ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари аниқланмади, дея маълум қилди бошқарма.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив