O‘zbekiston
yangiliklari

Наманганда поезд бир эркакни босиб кетди

Наманганда поезд бир эркакни босиб кетди
YANGILIKLAR
17:05, 05 апрель 2020
109
0

2 декабрь куни тахминан 05:50да 1230-сонли юк поезди Наманган вилояти Поп тумани ҳудудидан ўтувчи «Қўшминор-Поп» темир йўл оралиғининг 115- км 1-пикетида ҳаракатлантириб кетаётган вақтида темир йўлни кесиб ўтаётган пиёда 82 ёшли Т.М.ни уриб юборган. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти матбуот хизматининг хабар қилишича, натижада Т.М. ҳодиса жойида вафот этган. Юк поезди соат 05−50 да тўхтаб, соат 06−37 да ўз йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетган. Ҳозирда ҳодиса содир бўлган жойда тергов-тезкор гуруҳи ишламоқда ва ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив