O‘zbekiston
yangiliklari

Наманганда иккита осмонўпар бино қуриш режалаштирилмоқда

Наманганда иккита осмонўпар бино қуриш режалаштирилмоқда
YANGILIKLAR
17:04, 05 апрель 2020
126
0

Наманганда 18 гектар майдонда Namangan Square «ақлли шаҳар» қуриш режалаштирилмоқда. 20 ноябрь куни Тошкентда MJ Developers қурилиш компанияси томонидан амалга оширилаётган лойиҳага старт берилди, дея хабар қилди Namangan Square матбуот хизмати «Газета.uz»га. Тахминан 325 минг квадрат метр иш жойлари, турар жойлари ва чакана савдо майдончаларини жойлаштириш мўлжалланмоқда. Улар қаторида — Фарғона водийсида илк осмонўпар бино бўлиши кутилаётган иккита иншоот ҳам ўрин олган. 10 гектардан ортиқ парк майдонида эса ноёб ландшафт дизайн билан қуриш режалаштирилган бўлиб, у замонавий ечимларни Наманган боғдорчилигининг қадимий анъаналари билан уйғунлаштиради. "Газета.uz"да реклама Лойиҳа югуриш ва велосипед йўлларидан ташқари, воркаут ва скейтинг учун тўлақонлимайдонларни, шунингдек баскетбол, теннис, футсал ва голф машқлари учун майдонларни тақдим этади. Мажмуада, компания вакилларининг сўзларига кўра, илғор «яшил» технологиялардан фойдаланади. Компания 2021 йилда Namangan Square ҳудудида 10 минг кишининг истиқомат қилишини ҳисоб-китоб қилмоқда. Namangan Square ҳиндистонлик таниқли архитектор Ҳафиз Контрактор томонидан лойиҳалаштирилган. MJ Developers сайтида қайд этилишича, компания Ўзбекистонда яна иккита лойиҳани амалга оширмоқда. Улар Бухорода 4 юлдузли меҳмонхона ва Тошкентда кўчмас мулк объектларидир. Улар Ҳиндистоннинг Minerva World of Knowledge компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.Фото

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив