O‘zbekiston
yangiliklari

Наманган вилоятидаги тергов ҳибсхонасида маҳкума вафот этди

Наманган вилоятидаги тергов ҳибсхонасида маҳкума вафот этди
YANGILIKLAR
17:00, 05 апрель 2020
118
0

22 октябрь куни соат 02:30лар чамасида Наманган вилояти ИИБ 6-сон тергов ҳибсхонасида сақланаётган маҳкума Шохиста М. (1976 й.т.) вафот этди. Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг хабар қилишича, ҳибсхона камерасида сақланаётган аёлнинг саломатлиги тўсатдан ёмонлашиб, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган. Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки хулосасида, маҳкума Шохиста М.нинг ўлими «юракнинг камқонлик касаллиги, ўткир юрак қон томир етишмовчилиги натижасида келиб чиққанлиги, марҳумада тан жароҳатлари аниқланмаганлиги» кўрсатилган. Мазкур ҳолат юзасидан Наманган тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив