O‘zbekiston
yangiliklari

Нафосат Оллашукуровани психиатрия шифохонасига ётқизиш тўғрисидаги суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилди

Нафосат Оллашукуровани психиатрия шифохонасига ётқизиш тўғрисидаги суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилди
YANGILIKLAR
17:05, 05 апрель 2020
125
0

Фуқаролик ишлари бўйича Хоразм вилоят суди кассация инстанциясининг 28 ноябрда Хоразм вилоят руҳий асаб касалликлари диспансерида ўтказилган суд мажлисида Нафосат Оллашукурова ва унинг ишончли вакили — адвокати У. Давлатов томонидан келтирилган кассация шикояти асосида ушбу фуқаролик иши кўриб чиқилди, дея хабар қилди Ўзбекистон Олий суди матбуот хизмати. Суд мажлисида 30 сентябрдаги фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилди. Шунингдек, тарафаларга суд қарорлари устидан назорат тартибида шикоят бериши ҳамда протест келтириш ҳуқуқи тушунтирилди. Блогер Нафосат Оллашукурова (Facebook`да — Shabnam Olloshkurova) 23 сентябрь куни ўз қариндошлари билан Тошкентга пиёда йўлга чиққан журналист Маҳмуд Ражаб билан биргаликда 10 кун муддатга маъмурий қамоққа ҳукм қилинган эди. ва суд қарори билан руҳий касалликлар диспансерига жойлаштирилди. "Газета.uz"да реклама 26 сентябрда Нафосат Оллашукурова маъмурий қамоқ жазосини ўтаётган пайтида руҳиятида ўзгаришлар сезилганлиги учун тез тиббий ёрдам чақиртирилган. Психиатрнинг тавсияси билан у Хоразм вилоят руҳий асаб касалликлари диспансерида кўрикдан ўтказиш учун олиб кетилган. 30 сентябрь куни фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судида аризачи Хоразм вилоят руҳий асаб касалликлари диспансерининг фуқаро Нафосат Оллашукуровани ғайриихтиёрий тартибда психиатрия шифохонасига ётқизиш тўғрисидаги аризаси бўйича қўзғатилган фуқаролик иши кўриб чиқилди. Суд қарори билан ушбу ариза қаноатлантирилиб, Н. Оллашукурова ғайриихтиёрий тартибда психиатрия шифохонасига ётқизилди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив