O‘zbekiston
yangiliklari

Муроджон Аҳмадалиев икки йўналишда жаҳон чемпиони бўлди

Муроджон Аҳмадалиев икки йўналишда жаҳон чемпиони бўлди
YANGILIKLAR
17:09, 05 апрель 2020
107
0

Ўзбекистонлик боксчи Муроджон Аҳмадалиев бугун икки йўналиш чемпионлиги учун жанг қилиб, ғолиб бўлди. Бу ҳақда Olamsport хабар берди. WBA ва IBF йўналишлари чемпионлиги учун ўтказилган жангда Муроджон америкалик Даниэль Романга қарши рингга кўтарилди. 12 раундга мўлжалланган жанг тўлиқ давом этди. Якунда ғолиб очколар бўйича ҳисобланди. Унга кўра ҳакамлар 113:115, 115:113: 115:113 ҳисобларида Муроджон Аҳмадалиевнинг ғалабасини қайд этди. Шу тариқа, Аҳмадалиев ўзбек бокси тарихида икки йўналишда чемпион бўлган илк боксчига айланди. Эслатиб ўтамиз, бунгача ўзбекистонлик боксчилардан Артур Григорян ва Руслан Чагаев жаҳон чемпионлиги камарини қўлга киритганди. Аммо, ўзбекистонликлар ичида ҳали ҳеч ким икки йўналишда чемпионлик камарига эга чиқмаганди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив