O‘zbekiston
yangiliklari

Мудофаа вазирлиги ҳарбий учувчиларининг жанговар шайлиги текширилди

Мудофаа вазирлиги ҳарбий учувчиларининг жанговар шайлиги текширилди
YANGILIKLAR
17:02, 05 апрель 2020
124
0

Мудофаа вазирлиги масъул офицерларидан таркиб топган комиссия томонидан Тошкент вилоятида жойлашган Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлигига қарашли ҳарбий қисмларда кенг кўламли ўқув машғулотлари ўтказилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар берди. Комиссия иш режасига мувофиқ, ҳарбий хизматчилар жанговар тайёргарлигининг ҳақиқий ҳолатини баҳолаш мақсадида синов машғулотлари соат тонгги 6−00 да берилган «Тревога» сигнали билан бошланди. Бу каби ўқувлардан кўзланган асосий мақсад, ҳарбий хизматчиларнинг жанговар тайёргарлигини ҳар томонлама текшириш, улар малакасини ошириб боришдир. Мазкур вазифани бажариш учун дастлаб Мудофаа вазирлиги масъул офицерларидан иборат комиссия аъзоларидан турли йўналишлар бўйича назоратчилар гуруҳи тақсимланди. Ҳар қандай касб эгаси бўлишдан қатъий назар инсонда мослашувчанлик кўникмаси, вазиятни тўғри баҳолай олиш маҳорати, керакли асбоб-анжомлар ва иш қуролларининг бўлиши фаолият самарадорлигини таъминлайди. Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлиги ҳарбий хизматчилари нафақат чексиз самода, балки қуруқликда ҳам ўз зиммасига юклатилган вазифани тўла-тўкис адо этиши керак. Зеро, ҳар қандай учув аппарати ҳам ҳаракатни дастлаб ердан, яъни қуруқликдан бошлайди. "Газета.uz"да реклама Текширув давомида учувчиларнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимида амалга оширадиган ишлари, қуруқликдаги қўшинларга авиация кўмаги беришдаги вазифалари ҳамда жанговар топшириқларни бажаришда расмийлаштириладиган бошқарув ҳужжатлари текширилди. Саф кўригида само сарлочинларининг дастлаб махсус либоси, ҳужжатлари, қурол-аслаҳа ва керкакли анжомлари бирма-бир кўздан кечирилди. Шундан сўнг учув аппаратларининг жанговар ҳолатга келтирилиши учун буйруқ берилди. Бир зумда М-8, М-24 ҳамда АС-225 жанговар вертолёт ва самолётлари топшириқни бажариш учун шай бўлди. Гуруҳ командирлари томонидан буйруқ берилгач, улар режалаштирилган ҳудуддаги шартли душманни йўқ қилишди. Ўқув машғулотларининг иккинчи кунида ҳарбий хизматчилар пистолет ва АК-74 автоматидан отиш мақшларини бажарди. Мазкур босқич ҳам кутилганидек муваффақиятли адо этилди. Комиссия аъзолари ҳарбий қисм шахсий таркибининг жанговар ҳаракатларини бир лаҳза ҳам эътибордан четда қолдирмай кузатиб борди. Керакли жойда ўз тавсия ва таклифларини билдириб, уларнинг касб маҳорати ортишига ҳисса қўшди. Ҳарбий учувчилар шунингдек, машғулотлар давомида хариталар билан ишлаш, ҳаво кемаларининг турли вазиятларда жанговар топшириқни бажариш бўйича вазифаларни адо этиш борасида синовлардан ўтди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив