O‘zbekiston
yangiliklari

МТВ йил сарҳисобни қилди

МТВ йил сарҳисобни қилди
YANGILIKLAR
17:07, 05 апрель 2020
127
0

Йил охирига келиб болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш 52 фоига етди. Бу икки йил олдингидан деярли икки баравар кўп, деди мактабгача таълим вазири Агриппина Шин пайшанба куни бўлиб ўтган йил якунлари ва келгуси режаларга бағишланган матбуот анжуманида. Ҳозирги кунда республикада 13,5 минг мактабгача таълим ташкилоти (МТТ), шу жумладан, 5980 давлат, 7520 давлат-хусусий шериклик (ДХШ) асосида ишловчи, 776 хусусий ва 6053 оилавий болалар боғчалари фаолият кўрсатмоқда. Аҳолининг йиллик ўсиши 700 мингдан ошиқ болалар ҳисобига ортаётгани ҳамда мактабгача таълим ташкилотлари юкламаси ошаётганига қарамай, келгуси йилда қамровни 59,5 фоизгача ошириш режалаштирилмоқда. "Газета.uz"да реклама «Бу барча ўқитувчилар, мактабгача таълим тизимида фаолият кўрсатаётган барча ходимларнинг улкан меҳнати, давлатимизнинг сиёсати ва тизимга катта молиявий маблағлар ажратиш ҳисобигадир», — деди Агриппина Шин. У келаси йил давлат бюджетидан мактабгача таълим тизимига 5,1 триллион сўм йўналтирилишини қўшимча қилиб ўтди. Вазир мактабгача таълимни ривожлантириш ҳукуматларнинг иқтисодий ўсиш ва мамлакат келажаги учун асос бўлган инсон капиталини яратиш бўйича оқилона қарорларидан бири эканини таъкидлади. Болаларни бошланғич мактабга мажбурий бир йиллик тайёрлаш лойиҳаси доирасида 6−7 ёшдаги 11 мингдан ортиқ болалар ўқитилди. Келгуси йилда 85,2 фоиз болаларни мажбурий мактабгача таълим билан қамраб олиш, 2021−2022 ўқув йилида бу кўрсаткични 100 фоизга етказиш режалаштирилган. Бундан ташқари, вазирлик мактабгача таълим тизимидаги мутахассисларнинг малакасини доимий равишда ошириб боради. Икки йил давомида 7000 ўқитувчи ва 2800 менежер малака ошириш курсларида қатнашди. Ўқитувчиларнинг умумий сони 90 мингга етди. Уларнинг 30 фоиздан ортиғи олий маълумотга эга. «Келгуси йилда ўрта махсус маълумотли ўқитувчилар сифатини оширишни истаймиз. Бизда яхши база бор. 97 та коллеж вазирлик тасарруфига ўтказилди. Бизда улар учун катта режалар бор, чунки шу негизида мутахассисларни қайта тайёрлаш ва янги йўналиш бўйича тайёрлаш амалга оширилади», — деди Агриппина Шин.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив