O‘zbekiston
yangiliklari

МСК Қонунчилик Палатаси депутатлигига партиялардан кўрсатилган номзодларни рўйхатга олди

МСК Қонунчилик Палатаси депутатлигига партиялардан кўрсатилган номзодларни рўйхатга олди
YANGILIKLAR
17:04, 05 апрель 2020
115
0

22 декабрь куни бўлиб ўтадиган Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига ва маҳаллий кенгашларга сайловда иштирок этиш учун Ўзбекистонда фаолият юритаётган бешта сиёсий партиянинг барча номзодлари рўйхатга олинди, дея хабар қилди Сайловларни ёритиш бўйича халқаро матбуот маркази. Ноябрь ойи бошида бешта сиёсий партия — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси (ЎзЛиДеП), Ўзбекистон Халқ демократик партияси (ЎзХДП), Миллий тикланиш Демократик партияси, «Адолат» Социал-демократик партияси ва Экологик партияси сайлов округлари сонига мос равишда 150 нафардан номзодни кўрсатган эди. 15 ноябрь куни барча 750 нафар номзодлар Марказий сайлов комиссияси томонидан расман рўйхатга олинди ва сайловда қатнашишга рухсат берилди. Тасдиқланган номзодлар орасида 43 нафари парламент қуйи палатанинг ҳозирги таркибида депутат сифатида фаолият кўрсатмоқда. "Газета.uz"да реклама Матбуот марказида таъкидланганидек, сиёсий партиялар томонидан депутатликка номзодларни илгари суриш жараёни қонунчилик талабларига мувофиқ, ошкоралик ва очиқлик муҳитида олиб борилмоқда. Рўйхатга олинган номзодларнинг рўйхатлари тез орада босма нашрда эълон қилинади. Қуйида ҳар бир партиядан депутатликка номзодларнинг ёши, жинси ва касбий таркиби тўғрисидаги инфографик маълумотлар келтирилган. Либерал-демократик партия Ўзбекистон Халқ демократик партияси Миллий тикланиш демократик партияси «Адолат» Социал-демократик партияси Экологик партия Номзодларнинг тўлиқ таркиби

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив