O‘zbekiston
yangiliklari

Мовароуннаҳр кўчасидан Қодирий кўчасига қайрилиб олиш жойи очилади

Мовароуннаҳр кўчасидан Қодирий кўчасига қайрилиб олиш жойи очилади
YANGILIKLAR
17:06, 05 апрель 2020
114
0

Мирзо Улуғбек туманида Тошкент тиббиёт академияси 3-шифохонаси («эски ТошМИ») қаршисида Мовароуннаҳр кўчасидан Абдулла Қодирий кўчасига қайта бурилиш жойини ташкил этиш режалаштирилмоқда, дея хабар қилди Тошкент ИИББ матбуот хизмати. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органининг мазкур ташаббусини шаҳар ҳокимияти ҳам қўллаб-қувватлади. «Ҳозирги вақтда ушбу масалани камроқ харажат билан ҳал қилиш йўллари кўриб чиқилмоқда», — дейилади хабарда. Қайта бурилиш жойининг тахминий схемаси. Катталаштириш учун устига босинг. Манба: Тошкент ИИББ. Ҳайдовчиларга ушбу бурилиш жойи Мавороуннаҳр кўчасининг бурилишдан парк томонга қайрилиб, кўприккача бўлган ҳудудидан фойдаланиш имконини беради. Ушбу ҳудудда илгари ҳаракат фақат бир томонга — кўприкдан Дархон томон бўлган. Хабарда қайд этилишича, қайта бурилиш жойини ташкил этиш билан боғлиқ ишлар давомида дарахтлар кесилмайди, бутазорлар эса қайта ўтқазилади.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив