O‘zbekiston
yangiliklari

Москвада оммавий жанжалда қатнашган ўзбекистонликлар қўлга олинди

Москвада оммавий жанжалда қатнашган ўзбекистонликлар қўлга олинди
YANGILIKLAR
17:05, 05 апрель 2020
103
0

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Москвада оммавий муштлашган 15 кишини қўлга олди. Уларнинг 10 нафари Ўзбекистон фуқароларидир. Ҳозирда дастлабки тергов амалга оширилмоқда, дея хабар қилди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирилиги матбуот хизмати элчихона консуллик хизмати маълумотларига таянган ҳолда. Низо футбол мусобақасида қоидалар бузилиши натижасида келиб чиққан. Жабрланувчилар йўқ, айни пайтда дастлабки тергов амалга оширилмоқда. Новости ахборот агентлиги маълумотларига кўра, якшанба куни кечқурун Марказий маъмурий округда Ефремова кўчасида истиқомат қилувчи аҳолидан жамоат тартиби бузилгани ҳақидаги хабар келиб тушади. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги ахборот манбасининг аниқлик киритишича, жамоат тартибини «Жилищник»давлат бюджет муассасаси қоровуллари бўлган ўзбекистонлик ва қирғизистонликлар бузган. "Газета.uz"да реклама Хамовники туман полицияси патруль-пост хизмати ходимлари 18 дан 49 ёшгача бўлган 17 эркакни қўлга олган. Уларга нисбатан майда безорилик учун маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар тузилган, дея қайд этди Новости ахборот агентлиги.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив