O‘zbekiston
yangiliklari

МОҚ президенти: «Давлат ажратаётган пулларни мақсадли сарфлашимиз лозим»

МОҚ президенти: «Давлат ажратаётган пулларни мақсадли сарфлашимиз лозим»
YANGILIKLAR
17:05, 05 апрель 2020
112
0

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида федерациялар ва уларга бириктирилган масъул ташкилотлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди . Мазкур учрашувни МОҚ президенти Рустам Шоабдураҳмонов олиб борди. Таъкидлаш жоиз, мазкур йиғилиш танқидий руҳда ўтиб, баъзи федерацияларнинг моддий-техник базаси ва спортчиларнинг шуғулланидиган жойлари талаб даражасида эмаслиги ҳақида кескин фикрлар ҳам билдириб ўтилди. «Давлатимиз Токио олимпиадасига олиб борилаётган тайёргарликни қўллаб-қувватламоқда ва бу борада катта маблағ ажратмоқда. МОҚдан тортиб, ҳар бир федерацияга масъул ташкилотлар бириктириб берилган. Лекин ҳамма федерацияда ҳам спортчилар учун яхши шароит яратиб берилмаган, ҳамма ҳам спортчиларнинг оиласидан, ижтимоий аҳволидан хабар олмаяпти. Ўқув-йиғин машғулотларини молиялаштиришда муаммо бўлмаяпти дегани исталган жойга бориб, хоҳлаганча айланиб келишни англатмайди. Давлат ажратаётган пулларни мақсадли сарфлашимиз лозим», — деди Рустам Шоабдураҳмонов. "Газета.uz"да реклама Учрашув давомида келаси йил олимпиадагача бўлган давр мобайнида федерацияларни молиялаштириш учун кетадиган сарф-ҳаражатлар сметасини қайта кўриб чиқиш ва уни мукаммаллаштириш бўйича муҳокама олиб борилди. Шунингдек, МОҚ раҳбари федерацияларга бириктирилган мутасаддиларга спортчиларнинг машғулотларини, шароитларини янада чуқурроқ ўрганиш бўйича қўшимча топшириқлар берди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив