O‘zbekiston
yangiliklari

Миллий гвардия тўғрисидаги қонун сенаторлар томонидан маъқулланди

Миллий гвардия тўғрисидаги қонун сенаторлар томонидан маъқулланди
YANGILIKLAR
17:06, 05 апрель 2020
110
0

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати шанба куни бўлиб ўтган 25-ялпи мажлисида «Миллий гвардия тўғрисида"ги қонунни маъқуллади. Қонун Миллий гвардиянинг мақоми, ваколатлари, вазифалари ва функцияларини белгилаш, шунингдек унинг фаолиятининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш хусусиятини мустаҳкамлаш мақсадида ишлаб чиқилган. Қонунга кўра Миллий гвардия Ўзбекистон Қуролли Кучлари таркибига кирувчи ҳарбий тузилмаларга эга бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органдир. "Газета.uz"да реклама Миллий гвардиянинг янги ташкил этилган бўлинмаларида ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини амалга ошириш вазифалари бўлганлиги сабабли, қонунда Миллий гвардиянинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш функцияси ва вазифасининг доираси белгиланмоқда. Хусусан, жамоат тартиби ва хавфсизлиги, шу жумладан, оммавий тадбирлар, митинглар, йиғилишлар, намойишлар ўтказилаётганда ҳамда фуқаролар гавжум бўладиган жойларда жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлашда, шунингдек табиий ва техноген хусусиятга эга фавқулодда ҳодисаларни бартараф этишда ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш ва уларга чек қўйиш мақсадида жамоат жойларида патруллик қилишда иштирок этиш Миллий гвардиянинг асосий вазифалари сифатида кўрсатилмоқда. Белгилаб қўйилишича, Миллий гвардия ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда фуқаролар билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳамкорлик қилади, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар эса Миллий гвардияга унинг зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришда ўз ваколатлари доирасида кўмаклашиши шарт. Бундан ташқари, Миллий гвардия ҳарбий хизматчисининг қонуний талабларини бажариш мажбурийлиги назарда тутилмоқда. Қонунийлик, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этиш, ягоналик, мустақиллик Миллий гвардия фаолиятининг асосий принциплари этиб белгиланмоқда, уларнинг мазмуни ва моҳияти очиб берилмоқда. Қонунга кўра, Миллий гвардиянинг таркиби мустаҳкамланмоқда. Жумладан, Миллий гвардиянинг таркибига марказий девон, ҳудудий бошқармалар, ҳарбий тузилмалар, таълим ва тиббиёт муассасалари, шунингдек Миллий гвардиянинг зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун ташкил этиладиган бошқа бўлинмалар ва ташкилотлар киради. Шу билан бирга, Миллий гвардия бевосита Ўзбекистон президентига бўйсунади ва унга ҳисобдордир, Миллий гвардияга Ўзбекистон президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган Миллий гвардия қўмондони раҳбарлик қилади. Миллий гвардия қўмондони мақомига кўра вазирга тенглаштирилади. Бундан ташқари, Миллий гвардияда ҳарбий хизматчилар томонидан ҳарбий хизматни ўташ тартиби ва шартлари, уларнинг ҳуқуқий мақоми назарда тутилмоқда. Қонун билан Қонун нормалари талабларидан келиб чиқиб, Жиноят-процессуал кодексга ва «Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида"ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда. Аввал хабар қилганимиздек, Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ҳам хизматни ўташ вақтида дахлсизлик ҳуқуқига эга. Улар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурори розилигисиз жиноий жавобгарликка тортилиши, қўлга олиниши ва қамоққа олиниши мумкин эмас.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив