O‘zbekiston
yangiliklari

Метро қурилишидаги фожиа жойида олтинчи жасад топилди

Метро қурилишидаги фожиа жойида олтинчи жасад топилди
YANGILIKLAR
17:06, 05 апрель 2020
111
0

Ўзбекистон ФВВ чоршанба куни Тошкентда метро қурилишида тупроқ ўпирилишида ҳалок бўлган барча олти фуқаронинг исм-шарифларини эълон қилди . Олтинчи қурувчининг жасади пайшанба куни эрталаб топилди, дея хабар қилди «Газета.uz»нинг ҳукумат ва ҳуқуқни муҳфаза қилиш органларидаги ахборот манбалари. 1.1989 йилда туғилган, Қашқадарё вилояти, Шахрисабз тумани, Бешкапа қишлоғида истиқомат қилган фуқаро Абдуллаев Ойбек Тўра ўғли; 2.1989 йилда туғилган, Қашқадарё вилояти, Шахрисабз тумани, Бешкапа қишлоғида истиқомат қилган фуқаро Равшанов Жонибек Ислом ўғли; "Газета.uz"да реклама 3.1999 йилда туғилган, Қашқадарё вилояти, Шахрисабз тумани, Бешкапа қишлоғида истиқомат қилган фуқаро Абдуллаев Давронбек Ботирович; 4.1986 йилда туғилган, Қашқадарё вилояти, Яккабоғ туманида истиқомат қилган фуқаро Диёров Анвар Нормуродович; 5.1996 йилда туғилган, Самарқанд вилояти, Оқдарё тумани, Фармонобод қишлоғида истиқомат қилган фуқаро Рахматов Ихтиёр Амриддин ўғли. 6.1981 йилда туғилган, Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида истиқомат қилган фуқаро Каримов Зариф Тўлқинович. Ҳукумат комиссияси топшириғи билан ҳар бир вафот этган ишчининг оиласига 100 млн сўмдан ажратилди. Бундан ташқари, жаноза ва дафн маросимларини ташкил этиш бўйича ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш топширилди, дея хабар қилди «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив