O‘zbekiston
yangiliklari

«Мен мухолифатга қарши эмасман, лекин у шу ерда шаклланиши керак» — президент

«Мен мухолифатга қарши эмасман, лекин у шу ерда шаклланиши керак» — президент
YANGILIKLAR
17:07, 05 апрель 2020
117
0

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ал-Хоразмий мактабида ёшлар билан учрашувда чиқиш қиларкан, сиёсий мухолифат ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди, дея маълум қилди «Газета.uz» мухбири хабар берди. «Интернетда мухолифат муҳокама қилинаяпти. У қандай фойда келтирган?» — дея савол берди давлат раҳбари. «Мен президент сифатида мухолифатга қарши эмасман, лекин халқнинг муаммоларини биладиган, барча муаммоларни [халқ билан] бирга бошдан кечирадиган, шу ернинг сувини ичиб, шу ернинг нонини ейдиган [мухолифат] ўзимизда пайдо бўлиши учун муҳит яратиш керак», — деди президент. Шавкат Мирзиёев хорижда шаклланиб, у ердан келадиган мухолифатни мамлакатга қўймаслигини таъкидлади. Аввалроқ Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев сунъий яратилган сиёсий партиядан фойда йўқлигини айтиб ўтган эди. Унинг сўзларига кўра, асосийси бу каби партиялар ҳақиқий бўлиши керак, сунъий эмас.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив