O‘zbekiston
yangiliklari

«Меценатлик тўғрисида"ги қонун имзоланди

«Меценатлик тўғрисида"ги қонун имзоланди
YANGILIKLAR
16:59, 05 апрель 2020
123
0

Ўзбекистон президенти 16 октябрь куни 14 августда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида қабул қилиниб, 11 октябрда Сенат томонидан маъқулланган «Меценатлик тўғрисида"ги қонунни имзолади. Ҳужжатга кўра, меценатлик, бу — маданият ва санъат, шунингдек илм-фан, таълим, маърифат ҳамда маданият ва санъатни ривожлантириш билан боғлиқ бошқа фаолият соҳасида жисмоний ва юридик шахслар томонидан амалга ошириладиган ҳомийлик фаолияти. Меценатлик фаолияти доирасида меценатлар томонидан беғараз ёки имтиёзли шартлар асосида меценатлик кўмагини олувчиларга бериладиган мол-мулк, шунингдек улар учун бажариладиган ишлар, кўрсатиладиган хизматлар ва қўллаб-қувватлашнинг бошқа турлари меценатлик кўмаги бўлиши мумкин. "Газета.uz"да реклама Давлат томонидан меценатларга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ҳамда тарифлар бўйича имтиёзлар ва преференциялар берилиши мумкин. Шунингдек, меценатлар давлат мукофотлари ёки бошқа мукофотлар билан тақдирланиши, уларнинг номлари абадийлаштирилиши мумкинлигикўзда тутилган. Аввалроқ Сенат матбуот хизмати меценатлик фаолиятини ҳомийлик йўналишларидан бири экани, унга нисбатан «Ҳомийлик тўғрисида"ги қонунда кўзда тутилган ҳамда Ўзбекистон Солиқ кодексининг 159, 211, 308 ва 324-моддалари белгилаб қўйилган имтиёзлар тааллуқли эканини маълум қилган эди. Аввал хабар қилинганидек, «Меценатлик тўғрисида"ги қонуннинг дастлабки лойиҳасида меценатларни рағбатлантириш бўйича аниқ механизмлар ўрин олган эди. 1000 доллардан бошланадиган ҳомийлик ёрдамларининг солиққа тортиладиган базасидан 75 фоизи, бироқ ҳар йиллик солиққа тортиладиган даромаднинг 15 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда олиб қолиш имкониятини бериш таклиф этилган эди. Ўзбекистоннинг миллий қадрияти ҳисобланган кўчмас мулк ёки маданий қимматликлар тақдим этилган тақдирда, меценат учун солиққа тортилмайдиган даромад миқдори 35 фоизгача оширилиши мумкин эди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив