O‘zbekiston
yangiliklari

МДҲ махсус хизматлари террористик ташкилотларнинг 13 та бўлинмаси фаолиятига чек қўйди

МДҲ махсус хизматлари террористик ташкилотларнинг 13 та бўлинмаси фаолиятига чек қўйди
YANGILIKLAR
17:03, 05 апрель 2020
125
0

Россия, Озарбайжон, Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон махсус хизматлари 2019 йилда халқаро ташкилотларнинг 13 та бошланғич бўлинмалари фаолиятига чек қўйиб, 138 жангарини қўлга олди, дея хабар қилди Новости ахборот агентлиги Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) директори Александр БОртников маълумотларига таянган ҳолда. Бу ҳақда у 7 ноябрь куни Тошкентда бўлиб ўтган МДҲ давлатлари хавфсизлик органлари ва махсус хизматлари раҳбарлари кенгаши йиғилишида маълум қилди. Александр Бортников май ойидан октябрга қадар террористик ёки диний-экстремистик ташкилотларга алоқадорликда гумон қилинган 200 нафардан зиёд МДҲ фуқаролари чегара назорати остига олинганини қўшимча қилиб ўтди. "Газета.uz"да реклама Белорусия Давлат хавфсизлик қўмитаси билан ҳамкорликда ноқонуний қурол етказиб бериш каналига чек қўйилди, 40 дан ортиқ ўқотар қуроллар ва 9000 ўқ-дорилар олиб қўйилди. Бундан ташқари, Россия, Белорусия, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон махсус хизматлари катта миқдордаги гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни муомаладан олиб ташладилар ва гиёҳвандлик моддаларини ишлаб чиқарувчи бир қатор лабораторияларни фаолиятига чек қўйди. ФСБ раҳбари МДҲ махсус хизматлари Афғонистонда «Ислом давлати» бўлинмалари фаоллиги ошгани, ҳамдўстлик давлатларига ҳужум уюштиришни режалаштираётганини маълум қилди. «Биз Афғонистонда „Вилаят Хорасан“ деб номланган ИД бўлинмаларини фаоллигининг ошиб бораётганини қайд этмоқдамиз. „Жамаат Ансаруллаҳ“ ва „Шарқий Туркистон Ислом ҳаракати“ улар билан яқин алоқада ҳаракат қилмоқда», — деди Александр Бортников.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив