O‘zbekiston
yangiliklari

Майкл Помпео Ўзбекистонга ташриф буюради

Майкл Помпео Ўзбекистонга ташриф буюради
YANGILIKLAR
17:07, 05 апрель 2020
117
0

АҚШ давлат котиби Майкл Помпео 2020 йил 5 январь куни Тошкентга келади, деб хабар берди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати. АҚШ Давлат департаменти делегациясини Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қабул қилади. Ташриф дастурида Ташқи ишлар вазирлигида икки томонлама музокаралар ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, унда 2018 йил май ойида Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Америка саммити доирасида эришилган келишувларнинг бажарилишини муҳокама қилиш, шунингдек, халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган. Бундан ташқари, 6 январь куни АҚШ давлат котиби Марказий Осиё — АҚШ форматидаги вазирлар учрашувида («C5 + 1») иштирок этади. Томонлар минтақавий ҳамкорликни, хусусан, иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, чегара хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва Афғонистоннинг Марказий Осиёнинг савдо ва транспорт тизимларига қўшилишини муҳокама қилади.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив