O‘zbekiston
yangiliklari

Майкл Помпео Ўзбекистонга февралда ташриф буюрадиган бўлди

Майкл Помпео Ўзбекистонга февралда ташриф буюрадиган бўлди
YANGILIKLAR
17:09, 05 апрель 2020
122
0

АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео 2−3 февраль кунлари Тошкентга ташриф буюради, деб хабар берди АҚШ ТИВ матбуот хизмати жума куни. Ушбу ташриф давлат котибининг Буюк Британия, Украина, Беларусия, Қозоғистон ва Ўзбекистонга қилган сафари доирасида амалга оширилади. Тошкентда Майкл Помпео президент Шавкат Мирзиёев ва ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан учрашади. Шунингдек, у «Марказий Осиё — АҚШ» форматидаги вазирлар учрашувида («C5 + 1») иштирок этади. Унда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирлари иштирок этади. Майкл Помпео АҚШнинг Марказий Осиё бўйича янги стратегиясига мувофиқ минтақа давлатларини қўллаб-қувватлашини тасдиқлайди, дейилади хабарда. Майкл Помпеонинг Украина, Белорусия, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Кипрга ташрифи 3−7 январь кунларига режалаштирилган эди, аммо Ироқда Америка элчихонаси яқинидаги норозилик намойишлари ва ушбу мамлакатдаги вазиятнинг кескинлашгани сабабли кечиктирилди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив