O‘zbekiston
yangiliklari

Майкл Помпео ташрифи кечиктирилди

Майкл Помпео ташрифи кечиктирилди
YANGILIKLAR
17:07, 05 апрель 2020
112
0

АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео бошчилигидаги АҚШ делегациясининг 5 январга режалаштирилган расмий ташрифи кечроқ муддатга кечиктирилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди . 6 январь куни Тошкентда бўлиб ўтадиган «Марказий Осиё — АҚШ» («C5 + 1») форматидаги вазирлар учрашуви ҳам қолдирилди. ОАВ хабарларига кўра, Майкл Помпеонинг Украина, Белорусия ва Марказий Осиё мамлакатларини қамраб олиши режалаштирилган ташрифи АҚШнинг Ироқдаги элчихонаси яқинидаги тартибсизликлар туфайли қолдирилган. Тошкентда Ташқи ишлар вазирлигидаги музокаралар ва бошқа тадбирлардан ташқари, Майкл Помпеонинг президент Шавкат Мирзиёев билан ҳам учрашиши кутилаётган эди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив