O‘zbekiston
yangiliklari

Марказий Осиёда қашшоқлик даражаси қисқармоқда, бироқ пасайиш суръатлари секинлашмоқда — ЖБ

Марказий Осиёда қашшоқлик даражаси қисқармоқда, бироқ пасайиш суръатлари секинлашмоқда — ЖБ
YANGILIKLAR
16:59, 05 апрель 2020
108
0

Марказий Осиёда қашшоқлик даражаси қисқаришда давом этмоқда, бироқ унинг суръатлари секинлашмоқда, дея хабар қилди Жаҳон банки матбуот хизмати «Газета.uz»га. Янги маълумотлар 17 октбярь — Қашшоқликка қарши кураш халқаро куни муносабати билан эълон қилинди. «Ижобий ҳолат сифатида Марказий Осиёда қашшоқликнинг қисқариши соҳасидаги ўсишни қайд этиш жоиз, — дея изоҳ берди Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Лилия Бурунчук. — Шу билан биргаликда, ушбу жараён бугун аввалгига қараганда анча секин кечмоқда. Шунинг учун барқарор ва инклюзив ўсишни таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар минтақа давлатларининг устувор вазифалардан бири бўлиши лозим». 2000-йиллардан бошлаб Марказий Осиёдаги барча давлатлар қашшоқликнинг қисқаришида сезиларли ўсишни намоён этди, бироқ унинг катта қисми аввалги ўн йилликнинг биринчи йилларига тўғри келди. Таҳлилчиларнинг фикрича, ўсишнинг секинлашуви қатор иқтисодий чақириқларда ҳамда аҳолининг ижтимоий заиф қатламларини иш ва меҳнатга муносиб ҳақ билан таъминлашда акс этмоқда. Минтақадаги ёшлар ва аёллар ишсизлик ёки паст ойлик иш ҳақидан кўпроқ азият чекишмоқда. "Газета.uz"да реклама Жаҳон банки маълумотларига кўра, 2018 йилда Ўзбекистонда 15−24 ёшдаги аёллар ўртасидаги ишсизлик 25 фоиз, худди шу ёшдаги эркаклар ўртасида эса 13 фоизни ташкил этди. Қирғизистонда 15−28 ёшдаги аёллар ўртасидаги ишсизлик 15 фоиз, худди шу ёшдаги эркаклар ўртасида эса 9 фоизни ташкил этди. Марказий Осиёда ишсизлик асосан катта шаҳарлар билан яқин алоқаси бўлмаган қишлоқ жойларида кенг тарқалган. Қирғизистон ва Тожикистоннинг айрим туманларида бу кўрсаткич 40 фоиздан кўпроққа етган. Вазият таҳлиллари МОда ўрта синф Нур-Султон, Олма Ота, Тошкент каби бир нечта йирик шаҳарлар ва улар атрофида кўпроқ, Душанбе ва Бишкекда пастроқ даражада. Бунда аксарият одамлар уларда яшаш қимматлиги боис ушбу шаҳарларга кўчиб ўта олмайди. Хусусан, Тошкентда яшаш нархлари мамлакат бўйлаб ўртача кўрсаткичдан 550 фоиз баландроқ, Олма Отада эса 240 фоиз, Нур-Султонда — 190 фоизни юқорироқни ташкил этмоқда. Маҳаллий даромадлар нуқтаи назаридан ушбу шаҳарларда турар жойлар дунёнинг Сан-Франциско, Сидней ва Ванкувер каби мегаполисга қараганда қимматроқ, дея қайд этди ЖБ. Жаҳон банки аҳолининг заиф қатламлари учун иш ўринларини очиш ва ойлик иш ҳақлари ўсишини рағбатлантириш, ички миграция учун ҳуқуқий чекловларни олиб ташлаш, арзон турар жойлар билан таъминлашни тавсия қилмоқда.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив