O‘zbekiston
yangiliklari

Марказий банк 2020 йилдан инфляцион таргетлашга ўтади

Марказий банк 2020 йилдан инфляцион таргетлашга ўтади
YANGILIKLAR
17:04, 05 апрель 2020
113
0

Ўзбекистон Марказий банки 2020 йил 1 январдан босқичма-босқич инфляцион таргетлаш режимига ўтади. Бу ҳақда президентнинг 19 ноябрдаги фармонида сўз боради. Инфляция даражасини 2021 йилда 10 фоизгача пасайтириш ҳамда 2023 йилда 5 фоиз даражадаги доимий инфляцион мақсадни (таргет) ўрнатиш режалаштирилмоқда. Инфляцион таргетлаш, бу — давлат идоралари томонидан мамлакатда инфляцияни назорат қилиш учун кўрадиган монетар чора-тадбирлар мажмуидир. Бунинг учун ўрта муддатли макроиқтисодий прогнозни белгиланиши, сўнгра прогноздан четга чиққан тақдирда — иқтисодиётдаги мақбул ҳолатга қайтишга имкон берувчи чора-тадбирлар мажмуи ишлаб чиқилиши керак. Қуйидагилар Ўзбекистон Марказий банки пул-кредит сиёсатининг асосий тамойиллари этиб белгиланди:инфляциянинг доимий амал қиладиган мақсадини белгилаш ва уни кенг жамоатчиликка етказиш;пул бозоридаги фоиз ставкаларини тартибга солиш ва инфляцион жараёнларни бошқариш мақсадида пул-кредит сиёсатининг кенг қамровли инструментларини қўллаш;пул-кредит сиёсати соҳасида объектив қарорлар қабул қилиш мақсадида ички ва ташқи бозорларда мавжуд бўлган очиқ маълумотларни ҳисобга олган ҳолда батафсил макроиқтисодий таҳлил ва прогнозларни амалга ошириш;пул-кредит сиёсати мақсадларини кенг жамоатчиликка етказиш, макроиқтисодий ҳолатнинг олдиндан кўра билинишини таъминлаш ва бозор иштирокчилари ишончини шакллантириш мақсадида Ўзбекистон Марказий банкининг коммуникация сиёсатини такомиллаштириш. Вазирлар Маҳкамаси ва Марказий банкка инфляцион таргетлаш режимига тўлиқ ўтиш учун шароитлар яратиш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга ошириш вазифаси топширилди. Хусусан:мувофиқлаштирилган монетар-фискаль ва монополияга қарши сиёсат юритиш;рақобатдош бозор иқтисодиётига ўтишни тезлаштириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар рақобатбардошлигини ошириш ҳамда товарлар ва хизматларнинг тўлақонли бозорларини шакллантириш орқали иқтисодиёт тармоқларида таркибий ислоҳотларни амалга оширишни давом эттириш;монополияга қарши курашиш ва нархларни тартибга солишнинг замонавий усулларига ўтишга, шунингдек, ишлаб чиқариш инфратузилмасини кенгайтиришга йўналтирилган тартибга солинадиган нархларни босқичма-босқич эркинлаштириш;жамғармаларни инвестицияларга трансформация қилиш учун молиявий воситачилик институтларини ривожлантириш мақсадида банк тизими ҳамда молия бозорларини ислоҳ этиш, шунингдек, молиявий оқимларни узоқ муддатли режалаштириш учун имконият яратиш. Марказий банкка қуйидагиларни жорий этиш орқали пул-кредит сиёсати инструментлари, механизмлари ва жараёнларини инфляцион таргетлаш режими стандартларига мувофиқлаштириш чораларини кўриш топширилди:2020 йилнинг 1 январига қадар пул бозори фоиз ставкаларига таъсир кўрсатувчи бозор инструментлари, шу жумладан, Марказий банк облигациялари, овернайт депозитлар, доимий тусдаги депозит аукционлари, давлат қимматли қоғозлари ва хорижий валюта гарови остида кредит аукционлари ва овернайт кредитлари;2020 йил давомида фоиз ва валюта хатарларини бошқаришда ҳосилавий инструментлар (своп, опцион ва фьючерслар) ва тижорат банкларининг валюта курси шаклланишидаги ролининг босқичма-босқич ошириб борилиши;бир ой муддатда Марказий банкнинг банклараро пул бозорига мунтазам интервенцияси орқали мослашувчан фоиз сиёсатини амалга оширишда асосий фоиз ставкасининг фоиз коридори механизми;2020 йилнинг 1 апрелига қадар халқаро молия институтларининг техник кўмаги ҳамда илғор халқаро тажриба асосида эконометрик моделлаштириш инструментларини ривожлантиришни назарда тутувчи макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаш тизими;икки ой муддатда Марказий банк томонидан иқтисодиётдаги жорий ҳолат, инфляцион жараёнларнинг асосий омиллари ва пул-кредит сиёсати чораларининг ўз вақтида ёритилишини кўзда тутувчи коммуникацион сиёсатнинг замонавий тамойиллари;инфляция ва инфляцион кутилмалар омилларини доимий ўрганиб бориш, халқаро молия институтлари ва бошқа давлатлар марказий банклари техник кўмагини жалб этиш орқали илғор хорижий тажрибани ўрганиш. Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов Ўзбекистон миллий валютасига ишончни ошириш учун инфляциянинг 5 фоизлик паст даражасига эришиш лозимлигини қайд этиб ўтди. "Газета.uz"да реклама

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив